Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситани бошқариб келган фуқаро эгнидаги шимининг чўнтагида тўқ жигаррангли ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланди.
Экспертиза натижасига кўра, мазкур модда “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, оғирлиги 73,48 гр. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.04.2021