Бу борада Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳам мунтазам равишда жойларга борилиб ҳуқуқбузарликлар, уни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, бошқарма масъул ходимлари Қарши шаҳридаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мазкур мактабнинг 10 ва 11-синф ўқувчилари билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноячиликни олдини олиш” мавзусида учрашув ўтказишди.
Ўтказилган учрашувда ёшларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, мамлакатимизга кириб келаётган фуқаролар томонидан турли мазмундаги тақиқланган диний ва беҳаёликни тарғиб этувчи материалларни билиб-билмасдан уяли алоқа воситаларига жойлаштириб, мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳолатлари ҳақида ҳам гапириб ўтилди.
Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ходимлари томонидан 4 та ҳолатда 3 021 дона диний ва бошқа тақиқланган материаллар ҳамда 74 та ҳолатда 5 965 дона беҳаёликни тарғиб этувчи материалларнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олди олинди.
Ўтказилган учрашувдан асосий мақсад келажагимиз пойдевори бўлмиш ёшларимизни ҳушёрликка ва огоҳликка чорлашдан иборатдир.
Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига божхона ходимлари томонидан жавоб олишди.
Қашқадарё вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.10.2018