Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия”га яширилган дорилар фош этилди
723
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия”га яширилган дорилар фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, умумий қиймати 66,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 770 дона “Лирика 300 мг” номли ва 560 дона “Регапен 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг