Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди
1219
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний равишда мамлакатимизга кириб келиши, сақланиши ва реализация қилинишига қарши тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларни ноқонуний реализацияга қилинишига қарши курашиш бўйича Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаролар Х.А. ва К.А. шартли харидорга 85 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 3 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, текширув давомида фуқаро К.А.нинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида 0,89 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, олинган ашёвий далиллар 85,89 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг