Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззах вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди
4588
Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш ва бу орқали халқимизнинг фаровон турмуш даражасини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган. Бу йўлда божхона органлари томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилиб, экспортни тобора ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари асосий эътибор марказида. Жиззах вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ушбу масалалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда дастлаб бошқарма бошлиғи Н.Мусамухамедов сўзга чиқиб, бугунги кунда божхона соҳадаги ўзгаришлар, соҳасига оид қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг ижроси юзасидан қилинган ишлар борасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тадбиркорларга тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, анжуманда тегишли бўлим ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар, ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида жорий қилинган замонавий божхона хизматлари ва уларнинг афзалликлари, божхона қонунбузилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда божхона органлари тизимида “Ягона дарча” ахборот тизимининг ўрни ва қулайликлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Божхона органларидаги яна бир муҳим йўналишлардан бири бу – Кинология соҳасидир. Бунда хизмат итлари ёрдамида божхона чегаралари орқали кириб келиши мумкин бўлган гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларини фош этиш вазифалари амалга оширилади. Тадбир давомида Жиззах вилояти божхона бошқармасидаги хизмат итлари томонидан кўргазмали чиқишлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Айни пайтда, бошқармада жами 8 та хизмат итлари мавжуд бўлиб, улар томонидан кўплаб қонунбузилиш ҳолатларини ўз вақтида фош этилган.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бу каби учрашувларнинг ўтказилиши тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нечоғлик очиқ ва шаффоф эканлигидан далолат беради. Қолаверса, матбуот анжуманида соҳага оид берилган маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли вакилларига тарғиб қилинса бу билан аҳоли ва тадбиркорларнинг божхона соҳасига оид ҳуқуқий билимлари янада ошиши шубҳасиз.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг