Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси Ж.Каримов сўз олиб, 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-Процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ЎРҚ-675-сонли қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан эса бир қатор ўзгартишлар киритилганлигини маълум қилиб ўтди.
Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари нафақат чегара божхона постларида балки аксарият ҳолатларда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам содир этилмокда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг I чораги мобайнида Навоий вилояти божхона бошкармаси томонидан 201 та божхона тўғрисидаги қонунбузилиш ҳолатлари юритилган. Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 та жиноий ва 200 та маьмурий иш қўзғатилган.
Сайёр суд давомида айнан ташқи иқтисодий фаолият соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 25 та маъмурий ишлар кўриб чикилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди судьяси Ж.Каримов томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида турли жиноятларга аралашиб қолмасликлари ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этишлари шарт эканлиги ҳақида сайёр суд мажлиси иштирокчиларига эслатиб ўтилди.
22.04.2021