Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
1496
Божхона органлари нақд миллий ҳамда хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқилишига қарши самарали кураш олиб бормоқда.
Найранг  иш бермади

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган икки нафар фуқаро Д.М. ва Х.У. лар шахсий кўрикдан ўтказилганида, уларнинг ёнида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун олиб чиқиш меъёрларидан ортиқча бўлган 18 600 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу нақд хорижий валюталар ушбу шахсларга тегишли эмаслиги, бу пулларни уларга бошқа бир фуқаро чегара божхона постидан олиб ўтиб беришни илтимос қилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг