Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар учун “Маҳорат дарслари”
1892
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага асосан божхона органларига янги қабул қилинган ёш ходимларга “Маҳорат дарслари” ўтказилиб келинмоқда.
Ёш божхоначилар учун “Маҳорат дарслари”

Бунда бошқарманинг божхона органларида узоқ йиллардан буён хизмат қилаётган юқори малакали, билимли ҳамда тажрибали ходимлари ўз билим ва кўникмаларини ёш ходимлар билан ўртоқлашиб келмоқдалар. Мазкур “Маҳорат дарслари”  масъул ходимлар томонидан бошқарма тасарруфидаги барча ташқи иқтисодий фаолият ҳамда чегара божхона постларига бориб  ўтказилмоқда. Ўзаро тажрибалар алмашиниб, ёш ҳодимларнинг билим ва кўникмалари орттирилмоқда.

“Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтган машғулотларда четга экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг божхона кўриги юзасидан амалий билим ва кўникмалар берилди. Бунда ёш ходимларга божхона кўригини амалга ошириш жараёнида Божхона кодексининг “Божхона назоратини амалга ошириш шакллари ва тартиби” тўғрисидаги  28-боби тегишли моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия  вазирлиги томонидан 2015 йил   11 сентябрда 2714-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома» талабларини қўллаган ҳолда божхона кўригини амалга оширилиши тўғрисида тушунтирилди. Божхона кўриги жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилиб, ёш ходимларга атрофлича тушунтиришлар берилди.              

Божхона органларига янги қабул қилинган ёш ходимлар ўтказилаётган бундай “Маҳорат дарслари”дан билим ва тажрибалари ошиши билан келгусида юқори кўрсаткичларга эришишлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Вилоят божхона бошқармаси бўйлаб “Маҳорат дарслари” давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг