Хусусан, қўшни давлатдан Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С.Д. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси “Янгииўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 31 миллион сўмлик енгил автотранспорт воситаларнинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, қўшни мамлакатдан “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Ю.М. бошқарувидаги “VOLVO” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 24 миллион сўмлик, “Samsung S10” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.04.2021