Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гултувакка экилган каннабис фош бўлди
1016
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Гултувакка экилган каннабис фош бўлди

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида таркибида гиёҳвандлик моддалари бор бўлган ўсимликларни экиб, парваришлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Х.С.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, хонадондаги гул тувакда бўйи тахминан 5-7 см. бўлган 5 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг