Андижон вилояти божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан бошқармада хизмат олиб бораётган ёш божхоначилар ва бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ўз вазн тоифасида 2018 йилда Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдаров билан қизиқарли учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, сўз олган Иқболжон Холдоров бугунги кунда юртимизда ёшларни ўзлари севган касб-ҳунарга эга бўлишлари ва доимо ўқиб-изланишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар ҳамда ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда бирор бир касб эгаси бўлиш ёҳуд спорт орқали ўз ватанига нафи тегадиган ўғил-қиз бўлиб, ватанимиз байроғини жахон ареналарида энг юқори чўққиларда хилпирашини истамаган инсон бўлмаса керак деди. Ана шундай муваффаққиятга эришган ватан ўғлони сифатида ўз тенгдошларига “Чемпион” йўлидаги меҳнат ва машаққатлар ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув давомида ёш божхоначилар Иқболжол Холдоровнинг ҳаёти ва спортдаги ижоди билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.
Учрашув сўнгида бошқарма бошлиғи ўринбосари Одилжон Баҳромов спортчи Иқболжон Холдаровга Андижон вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби номидан миннатдорчилик билдириб, келгусидаги спорт мусобақаларида фақат юқори ўринларни эгаллаб, жаҳон ареналарида юртимиз байроғини баланд кўтарилишини тилади.
Ф. Каримов
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти
етакчиси, божхона хизмати капитани
22.04.2021