Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш - бугуннинг талаби
2074
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш - бугуннинг талаби

Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимлари  яратилиб келинмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб ўтилган ишларни амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби орасида тамагирлик ва ҳар қандай коррупцион ҳолатларининг учрамаслиги ва олдини олиш мақсадида, доимий тарзда ходимлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўртасида мунтазам равишда профилактик учрашув ва суҳбатлар ташкил этилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Бухоро вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг