Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс фош этилди
1064
Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металларни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан ўз вақтида барҳам берилмоқда.
 Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс  фош этилди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро Х.С. ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг эгнидаги нимча чўнтакларига беркитилган, йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган ва шу тариқа божхона назоратидан яширилган, умумий қиймати 133 млн. сўмлик, 351 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг