Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
926
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини божхона назоратини четлаб ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Киа Бонго” русумли юк автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасида сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 79 миллион сўмлик, 2 турдаги, жами 17488 дона парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг