Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш ва қулайликлар яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида божхона расмийлаштирувидаги ўзгаришлар
1213
Маълумки 2018 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4059-сон қарори қабул қилинди.
Тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш ва қулайликлар яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида божхона расмийлаштирувидаги ўзгаришлар

Мазкур қарорга асосан, 2019 йил 1 январдан Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгилаб қўйилган.
Ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ТИФ божхона постларида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган ўлчаш воситаларига мувофиқлик сертификатини талаб этмаган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда тақдим этиш шарти билан соддалаштирилган божхона расмийлаштируви йўлга қўйилди. Бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг ўз эҳтиёжи учун олиб келинган ўлчаш воситаларидан ишлаб чиқаришда қисқа вақт ичида фойдаланишга ҳамда божхона расмийлаштируви  учун сарфланадиган вақтларини қисқаришига эришмоқда.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг