Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наркокурьернинг фаолиятига чек қўйилди
988
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Наркокурьернинг фаолиятига чек қўйилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда Ғиждувон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахс ўз яшаш хонадонида 2 дона гугурт қутиси ва 2 дона тамаки қутисида ҳамда хонадондаги “Матиз” русумли транспорт воситасининг бардачогидаги гугурт қутиларида марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига асосан, фуқаро А.А.дан соф оғирлиги 31,69 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг