Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, 2021 йил 18 январдан эса «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Махкамасининг қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг итлари Миллий кинология маркази томонидан умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаб берилади ҳамда ветеринария, даволаш- профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатилади. Таъкидлаш жоизки, Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия каби давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.
Марказ махсус ва умумий тайёргарлик учун мўлжалланган машғулот майдонларига эга.
Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли Ўрта Осиё овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, немис овчаркаси, лобрадор, инглиз коккер-спаниели, ротвейлер, қора терьер, рус спаниели ва Бельгия овчаркаси (маленуа) ва бошқа зотдор итларни шартнома асосида марказда тайёрлаш учун олиб келишлари мумкин.
22.04.2021