Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
1385
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган импорт товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.   

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 467 миллион сўмлик тикувчиликда фойдаланиладиган 17 минг 517м2 синтетик матолар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг