Шунга қарамасдан, гиёҳвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳам шулар жумласидандир.
Мазкур божхона постига кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унинг сигарет қутиси ичида ўзига хос ўткир ҳидли, тўқ яшил рангли соф оғирлиги 0,32 бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса “Айритом” чегара божхона постига кириб келган қўшни давлат фуқароси Қ.Ҳ. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг ҳамёни ички чўнтаги ичида соф оғирлиги
0,25 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Навбатдаги қонунбузарни ҳам худди шундай қисмат кутаётган эди. Юртимизга мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Д.П. божхона ходимлари томонидан божхона назаратидан ўтказилганда, унинг қўл юклари орасида фольга қоғози ичига ўралган, соф оғирлиги 0,23 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Булардан ташқари, қўшни давлат фуқароси С.К.нинг ҳам найранги иш бермади. Унинг ҳамёни ичида соф оғирлиги 0,32 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганини божхоначилар ўз вақтида фош этишди.
Ҳозир юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.04.2021