Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз!
1071
Хабарингиз бор шу кунларда тарихда ўчмас из қолдирган, беназир саркарда ва давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.
Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз!

Шу муносабат билан Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Поп” чегара божхона пости ходимлари ҳам Поп туманидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан “Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз!” мавзусида учрашув ўтказишди.

Учрашувда божхоначилар томонидан Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, унинг жаҳон тарихида тутган ўрни, ҳаёт йўллари, марказлашган давлат барпо этиши, давлат бошқарув тизими, ҳарбий сиёсати, шунингдек, “Темур тузуклари”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида ўқувчиларга бой маълумотлар бериб ўтилди. Давра суҳбати савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида сўз кетганда, мард, жасур, ватанпарвар қаҳрамон кўз олдимизда гавдаланади. У нафақат саркарда, балки одил подшоҳ, ўз даврида маданият ва маърифат ривожига ҳисса қўшган буюк шахс ҳисобланади. Айниқса, у зотнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ўрганиш, ундан ибрат олиш ҳар бир ёш авлоднинг бурчидир. Тадбирда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида буюк аждодимизнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли мавзусига бағишлаб иштирокчилар ўртасида ўзаро баҳс-мунозара тарзида савол-жавоб ташкил этилди.

 

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг