Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хизмат итларининг эришган натижасига назар
1381
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарори доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан юридик ва жисмоний шахслар учун қатор хизмат қулайликлари яратилди.
Хизмат итларининг эришган натижасига назар

Хусусан, марказ томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг итлари умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаб берилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига хизматга яроқсиз итлар белгиланган тартибда сотилади.

Хозирги кунда Самарқанд вилояти божхона бошқармасида жами 13 та хизмат ити мавжуд. Шундан: 5 та “Малинуа”, 5 та “Немис овчаркаси”, 1 та “Рус спаниели”, 1 та “Инглиз коккер спаниели” ва 1 та “Шарқий Европа овчаркаси” хизмат итларидир.

Гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни қидирувчи  хизмат итлари кўмагида ўтган 2020 йил давомида жами 38 та ҳолатда           3698.96 гр. марихуана, 64.72 гр. героин, 3935.8 гр опий, 0.52 гр. гашиш, 0.3 гр. лирика, 619449 дона пиротехника воситаларини аниқлаган.

Жорий йилнинг январь-март ойлари давомида эса 23 та ҳолатда 29.97гр. героин, 3012,72 гр. гашиш, 1896,49 грамм опий, 552,93 гр. марихуана, 162 дона гильза, 7 дона кучли таъсир қилувчи модда, 2 дона ов милтиғининг қўндоқлари, 428 қути дори воситалари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий кинология марказида жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида уларга тегишли бўлган итларни ўргатиш учун “Рус спаниели”, “Инглиз коккер спаниели”, “Америка коккер спаниели”, “Вельш-терьер”, “Ягдтерьер”, “Бигль”, “Фокс-терьер” “Немис овчаркаси”, “Бельгия овчаркаси”, “Шарқий Европа овчаркаси”, “Ўрта Осиё овчаркаси”, “Кавказ овчаркаси”, “Лабрадор”, “Ротвейлер”, “Курцхаар”, “Доберман”, “Ризеншнауцер” ит зотлари қабул қилинади.

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг