Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар халқимизнинг яшаш тарзини янада яхшилашга олиб келмоқда.
Тан олишимиз керакки, дунё мамлакатлари иқтисодиётида бўлгани каби бизнинг иқтисодиётимизда ҳам яширин иқтисодиёт улуши мавжуд. Шу боисдан кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди.
Мамлакатимиз божхона тизимида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупциянинг олдини олиш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда божхона тартиб-тамойилларини янада соддалаштириш, божхона тизимида рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали инсон омилини камайтириш, божхона назорати шаклларини хавфларни бошқариш ахборот тизимлари ёрдамида танлаш принципларига асосланган замонавий ахборот-коммуникация технолологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилди. Шу асосда “Рақамли божхона”га ўтиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун соҳада 60 га яқин ахборот тизимларидан ва 28 та интерактив хизматлардан самарали фойдаланилмоқда.
Мисол учун, “Хавфни бошқариш” тизими орқали қонунга итоаткор тадбиркорларнинг экспорт ва импортга йўналтирилаётган маҳсулотлари тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. Энг қулай томони шундаки, товар ва транспорт воситаларининг аввалги ялпи божхона назоратидан ўтказишдек самарасиз усулларидан воз кечилди. Бу жараёнларда инсон омили сезиларли равишда қисқарди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини хавф даражасига қараб тоифаларга ажратилиши натижасида божхона кўриклари сони 1,4 баробарга камайиб, самарадорлиги 1,5 баробарга ошди. Божхона расмийлаштируви вақти экспортда 1,7 импортда 1,4 баробарга қисқарди. Ҳозирги кунда 62 фоиз товарлар соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хуфёна иқтисодиёт ва коррупциянинг юзага келишига қарши барча бирдек курашмоқда. Қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бюджетига тушумлар ҳажми ошириш, халқимизнинг яхши яшашини таъминлашда бор куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.
20.04.2021