Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1255
Юртимизга товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро А.А.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Нутижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган қиймати 89 миллион сўмлик 353 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда 7 дона “iPhone 12 Pro” уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг