Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
70 000 000 сўмлик авто эҳтиёт қисмларни божхона назоратидан яшириб олиб ўтиш режаси иш бермади
955
Товар моддий бойликларни Ўзбекистон Республикасига ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга божхоначилар ўз вақтида чек қўймоқдалар.
70 000 000 сўмлик авто эҳтиёт қисмларни божхона назоратидан яшириб олиб ўтиш режаси иш бермади

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакат ҳудудидан кириб келган фуқаро М.Ф. бошқарувидаги “VOLVO” русумли автотранспорт воситасига юкланган товарлар божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 70,7 миллион сўмлик ҳорижда ишлаб чиқарилган, аввал фойдаланишда бўлган енгил автотранспорт воситаси эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг