Бу борада божхона органлари томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини тушунтириш, меъёрларни амалиётга тўғри тадбиқ этиш, бу орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ишлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.
Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Муратов, Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи А.Мадумаров, пост бошлиғи Ж.Якубов тадбиркорларнинг саволларига атрофлича жавоблар беришди.
Бу каби ташкил этилаётган қабуллар божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммоларга ўз вақида ечим топишга хизмат қилади.
20.04.2021