Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан юк контейнерида келтирилган қиймати 48 348 АҚШ долларига тенг бўлган 4 турдаги товарларни божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, умумий қиймати 155 млн. сўмлик матолар божхона юк декларацияси ҳамда ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгариши натижасида 27 млн.сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
20.04.2021