Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни яшириш наф бермади
930
Божхона органлари томонидан республикамиз ҳудудидига кўп миқдордаги товар моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги найрангларга чек қўйилди.
Товарларни яшириш наф бермади

Хусусан, “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 47 млн. сўмлик 13 дона бензин ёнилғисида ишлайдиган двигателлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 40 млн. сўмлик қуритилган хурмолар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг