Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1084
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаролар М.А. ва Д.Д. шартли харидорга 5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, текширув давомида фуқаро М.А.нинг ёнида яна 0,76 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро И.С.нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида 9,9 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, 5,76 грамм “гашиш” ва 9,91 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг