Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 63 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1062
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Андижонда 63 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиши ҳолатини ўз вақтида фош этишди.

Тадбир давомида Олтинкўл тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, транспорт воситаси салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 420 қути “Имудон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир натижасида умумий қиймати 63 000 000 сўмлик “Имудон” номли дори воситалари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг