Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Қ.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда ва хонадон олдидаги боғда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 120 миллион сўмлик 2 турдаги парфюмерия маҳсулотлари ҳамда маиший техника воситалари сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.04.2021