Эл-юртини севган, унинг тараққиёти ва фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилган фарзандларни тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номи ҳақли равишда абадиятга дахлдордир.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан бошқарманинг ёш ходимлари Марғилон шаҳрида Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Адиблар хиёбони”да ўзбек халқининг буюк адиби Эркин Вохидов сиймоси ва унинг ҳаёт ҳамда ижод йўли намоён этилган “Эркин Воҳидов мемориал музейи”га ташриф буюрдилар.
“Эркин Воҳидов мемориал музейи”нинг мутахассислари томонидан ёш божхона ходимларига музейда адибнинг ҳаёт ва ижод йўли уйғунлигида ташкил этилган экспонат ҳамда кўргазмали материаллар орқали тушунтирилди. Бундай маънавий тадбирларнинг доимий ўтказилиши ходимларнинг маънавияти юксалишига ва коррупция каби иллатларнинг вужудга келишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири ўзидан катта адабий мерос қолдирган. Эркин Воҳидов ижодини ўрганиш мақсадида уюштирилган мазкур тадбир ходимлар қалбида ўзгача таассурот қолдирди.
17.04.2021