Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида навбатдаги найранг фош бўлди.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Н.Б. ўз автомашинасига юкланган дори воситаларини пойтахтимиздаги буюм бозорларидан бирида шартли харидорга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган қарийб 732 млн. сўмлик жами 7705 дона «Mesopril KIT» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.04.2021