Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Портер”га яширилган 141 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
1330
Товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Портер”га яширилган 141 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Э.Ғ. бошқарувидаги “Портер” русумли автотранспорт воситаси ушбу туман ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 54 миллион сўмлик 54 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, мазкур автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 87 миллион сўмлик, жами  30 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

16.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг