Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббий буюмларни “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
977
Юртимизга сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Тиббий буюмларни “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Урганч аэропортига хориждан учиб келган фуқаро О.Х. “яшил” йўлакдан ўтаётганда, унга тегишли бўлган сумка божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномага эга бўлмаган, 16 хил турдаги 44 дона тиббиёт буюмлари ва  900 дона тиббиёт лезвиялари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сон Қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилган.

16.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг