Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар уй-музейда бўлишди
1741
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари Файзулла Хўжаевнинг уй музейида бўлишди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гўзал Рахимова иштирок этиб, у кишининг илмли, ўз замонасининг билимдони ва сиёсатшунос бўлганлигини таъкидлади.
Божхоначилар уй-музейда бўлишди

Жумладан, “Бухоро инқилобининг тарихига материаллар”, “Бухородаги революция ва Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиш тарихига доир”китоблари, “БХСРдаги иқтисодий аҳвол”, “Ёш бухороликлар тўғрисида”, “Жадидлар” каби мақолаларида ХХ асрнинг I-чорагидаги жиддий муаммолар ҳақидаги фикрлари баён этилганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, шоира Гўзал Рахимова Файзулла Хужаевга атаб ёзилган шеърини ўқиб берди.

Учрашув давомида ёш божхоначилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

 

16.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг