Худди шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суд раиси К.Ф.Камилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида жисмоний ва юридик шахслар учун оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди. Унда республикамиздаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси, туман ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган сайёр қабулда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, унда божхона соҳасига оид масалалар юзасидан хам мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, вилоятда фаолият олиб бораётган “AGRO EKSIM GOLD” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспортида божхона расмийлаштирувида яратилган қулайликлар хамда “SULPAK KOMPUTERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилишда божхона расмийлаштирувида яратилган қулайликлар тўғрисида қилинган мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш керакки, халқ билан юзма-юз тарзда ўтказилаётган бу каби учрашувлар юртдошларимизнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шароитлар яратиб беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
15.04.2021