Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Қибрай тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салон қисми орқа ўриндиғида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 50 миллион сўмлик жами 2000 қути “HEETS” номли электрон тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
15.04.2021