Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактик тадбир бўлиб ўтди
4965
Барчамизга маълумки қонунбузилиши ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш, ушбу ҳолатларга олиб бораётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда кўпроқ самара беради. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Профилактик тадбир бўлиб ўтди

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Тошкент халқаро аэропортида хорижий давлатларга учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида инспекторлар томонидан йўловчиларга товар моддий бойликларини олиб ўтиш тартиби ҳамда меъёрлари, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган буюмлар ва материаллар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, йўловчилар хориждан қайтаётганларида турли хил найрангларга учмаслик, ўзларининг ғараз мақсадларида ҳалол инсонларнинг ишонувчанликларидан фойдаланишга уринадиган шахслардан огоҳ бўлиш ҳақида огоҳлантирилди.

15.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг