Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “ЗИЛ” операциясини фош этишди
1129
Транспорт воситаларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар “ЗИЛ” операциясини фош этишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.С. бошқарувидаги “Зил ММЗ” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида умумий қиймати 60 миллион сўмлик юк автомашинасига тегишли ҳужжатлар автомашинанинг идентификацион белгиларига тўғри келмаслиги ҳамда қўшни мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб кирилганлиги аниқланди.

Буни қарангки, қонунбузар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини чалғитиш мақсадида автотранспорт воситасини сохта ҳужжатлар асосида бошқариб келаётган экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

15.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг