Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар тўхтатиб қолинди
1425
Юртимизда яратилаётган кенг имкониятларга қарамай, қўштирноқ ичидаги “сохта тадбиркорлар” томонидан божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди. Ана шундай ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида, божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан олиб келинган юклар божхона ходимлари томонидан юк эгаси ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада курьерлик жўнатмалари орасига божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган 4 та ҳолатда умумий қиймати 77,5 миллион сўм бўлган болалар ва аёллар учун мўлжалланган кийимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

15.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг