Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлимлари ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси пойтахтимиздаги мебель дўконларидан бирининг омборхонасидан товар-моддий бойликларни ортиб, белгиланган йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, транспорт воситасининг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган парда матолари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мебель дўкони омборхонаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, жами қиймати 5 млрд 338 млн. сўмлик, 1759 ўрампарда матолари ҳамда 5645 ўрамда тайёр пардалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.04.2021