Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Нексия»даги 16 кг. “мўмиё”ни яшириш наф бермади
1233
Чегара божхона постлари орқали товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
«Нексия»даги 16 кг. “мўмиё”ни яшириш наф бермади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг олд капоти остида ва эшикларининг ичига яширилган, хорижда тайёрланган ҳамда сифатини кафолатловчи бирорта ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 16 миллион сўмлик 16 кг “мўмиё” борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг қарорига асосан жарима ва ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган “мўмиё” маҳсулотларини йўқ қилиш жазоси қўлланди.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг