Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд ғилдираклари орасига нима яширилган эди?
1417
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
 Поезд ғилдираклари орасига нима яширилган эди?

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда божхона постига хориждан кириб келган темир йўл вагонлари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд таркибидаги вагон ғилдираги орқа таг қисмига устамонлик билан яширилган 2 та қора рангли полиэтилен пакетлар божхона ходимларининг диққатини тортди.

Мазкур полиэтилен пакетлар кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 8000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг