Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди
1630
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
“Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди

Хусусан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар бошқармасидаги бошланғич ташкилоти томонидан бошқармада “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада бадиий, илмий, динийҳамда жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китоблар савдоси бўлиб ўтди.

Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоевнинг бир қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бу каби тадбирларни доимий ташкил этиш ходимларнинг илмини оширишга, нутқ маданиятини ўстиришга хизмат қилади.

Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарур.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг