Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди
851
Айрим шахсларнинг қиймати юқори бўлган товарларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларига божхона ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан 3 та темир йўл контейнерида маъсулияти чекланган жамиятлар номига келтирилган “мебель қоғози” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк ҳужжатларига асосан “мебель қоғози” дея кўрсатилган товарлар ўрнига ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 2,1 млрд. сўмлик гулқоғозлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 651,9 млн.сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари хисобланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг