Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – бугуннинг долзарб масаласи
1602
Ҳар қандай замонавий давлат учун хавфли бўлган долзарб муаммолардан бири бу коррупция бўлиб, у жамоатчилик эътиборидан четда қолмаслиги керак. Коррупция иқтисодий фаровонликнинг ривожланишига катта зарар етказади.
Коррупцияга қарши кураш – бугуннинг долзарб масаласи

С.И.Ожегова луғатида коррупцияга шундай таъриф берилган: “Коррупция – мансабдор шахслар ва сиёсатчиларнинг маънавий таназзулга учраши бўлиб, у ноқонуний бойиш, пора олиш, ўзлаштириш ва мафия тузилмалари билан бирлашишда ифодаланган.” 

Порахўрлик, пулни ўзлаштириш, фирибгарлик, товламачилик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда намоён бўладиган коррупциянинг оқибатлари оғир ва жамият учун зарарли бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам миллат заволига қарши курашиш ҳар бир мансабдор шахс билан бир қаторда ҳар бир фуқаронинг беминнат бурчи ҳисобланиши лозим, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш лозим.

Айнан шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ҳам тизимли равишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тизимда божхона ходимларининг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариши, коррупция иллатига қўл урмаслиги бўйича доимий равишда тарғибот ишлари, профилактик учрашувлар, маърузалар ўтказилиши йўлга қўйилган. Жорий йил бошидан бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган 11 та учрашувлар, 11 нафар ходим билан индивидуал профилактика суҳбатлар ва ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокидаги 3 та йиғилишлар ҳам айнан тизим ходимлари онгида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва пок, виждонан амалга оширишлари тарғиботи йўлида амалга оширилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги (61) 224-90-86 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкин.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг