Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Имтиёзлар амалда ўз самарасини бермоқда
1422
Наманган вилояти мамлакатимизнинг юксак экспорт салоҳиятига эга ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Имтиёзлар амалда ўз самарасини бермоқда

Ҳудудда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган, юқори ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар кўп. Ҳозирги кунда ушбу корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил январь-март ойлари мобайнида хориждан келтирилган 24,5 миллион АҚШ долларлик технологик асбоб-ускуналарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилди.

Шу билан бирга бошқарма томонидан 2021 йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига четдан келтирилган импорт товарлари учун қонунчиликда белгиланган талаблар асосида 89,9 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди.

Ушбу имтиёзларнинг 43,7 миллиард сўми яъни 48,7 фоизи четдан келтирилган технологик асбоб-ускуналарга тегишли бўлиб, хориждан олиб келинган технологик асбоб ускуналарни тўлақонли ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш натижасида жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида вилоят экспорт салмоғи сезиларли даражада ошиб 83,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар самарасини рақамларда кўрадиган бўлсак, вилоятнинг 2021 йил январь-март ойларидаги экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига (64,2 млн. АҚШ доллар) нисбатан салкам 30 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин.

Имтиёзлар аҳоли саломатлигини асраш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари  томонидан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга, янгидан қурилиб, ишга туширилаётган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятидаги хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилган божхона имтиёзлари улар фаолияти ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг