Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дамас салонига яширилган уяли алоқа воситалари фош этилди
934
Мамлакатимизда яширин ва хуфиёна иқтисодиётнинг ривож топишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг республикага ноқонуний йўллар билан кириб келишига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Дамас салонига яширилган уяли алоқа воситалари фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро М.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 60,8 миллион сўмлик 358 дона 5 турдаги уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг