Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтига қабул учун синовлар қизғин давом этмоқда
1785
Хабарингиз бор шу йилнинг бошида Давлат божхона қўмитаси қошидаги Божхона институтига 2021/2022-ўқув йили учун абитуриентлар танлови эълон қилинган эди. Божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар амалга оширилди ва хозирда номзодлардан синов тестларини қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Божхона институтига қабул учун синовлар қизғин давом этмоқда

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан ҳам ана шундай синовлардан бири “Яккасарой” спорт комплекси худудида қабул қилинди. Жисмоний тайёргарликни аниқлаш мақсадида ўтказилган синовларда 50 дан зиёд номзод иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 365-сонли қарорига мувофиқ номзодларнинг бўйи ўғил болалар учун – 165 см, қиз болалар учун – 160 см бўлиши кераклиги белгиланди. Илгари эса ушбу кўрсаткич 170-165 см ни ташкил қилар эди. Шу сабабли, бўлиб ўтган синовларда қатнашган номзодларнинг деярли 50% ини қиз болалар ташкил этди.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг