Хусусан, Тошкент шаҳар бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХБ ходимлари билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг орқа юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва маркировка қилинмаган қиймати 103 млн. 200 минг сўмлик, жами 54 дона “Redmi” ва “Samsung Galaxy “ маркали телефонлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
13.04.2021